Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда илк маротаба энг самарали фаолият кўрсатаётган олимлар тақдирланмоқда

2018-11-23 | Жамият

23 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Scopus илмий-таҳлилий маълумотлар базаси версияси бўйича энг самарали фаолият кўрсатаётган олимларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу илмий анжуман Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Нидерландиянинг Elsevier компанияси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Унда вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари директорлари, Elsevier компанияси раҳбарлари, хорижлик мутахассислар ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида Биринчи илмий форум ҳам ўтказилиши режалашгтирилган ва унда мақола ёзиш, илмий журналларни индексациялаш ва халқаро рейтингларга кириш методологиясини ўргатиш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади. 

Мазкур илмий анжуман «Илм-фан – 2020» ҳамкорлик дастури доирасида бўлиб ўтмоқда. Жорий йилнинг 23 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Elsevier компанияси ўртасида республика олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, уларни дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари томонидан эътироф этилишини таъминлашга қаратилган «Илм-фан – 2020» ҳамкорлик дастури имзоланган эди.​​

Манба: ЎзА

Поделиться