Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун кредитлар!
2018-11-23 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли қарори ижроси доирасида тижорат банклари томонидан аҳолига Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик турларини сотиб олиш учун истеъмол кредитларини ажратиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, ҳозирги кунга қадар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг олган маълумотларига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолига Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик турларини сотиб олиш учун жами 400,0 млн. сўмдан ортиқ истеъмол кредитлари ажратилган.
Ушбу истеъмол кредитларини ажратилиши, ички туризмни янада ривожлантириш ҳамда аҳолини мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилишга бўлган қизиқишлари ортаётганлигидан далолат беради.
Тижорат банклари томонидан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик турларини сотиб олиш учун ажратиладиган истеъмол кредитлари суммаси 2019 йилда жорий йилга қараганда юқори бўлиши кутилаётганлиги билдириб ўтилган.
Сизни ҳам Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга чорлаб қоламиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги