Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан янги нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди

2018-11-20 | Жамият

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2018 йил 16 ноябрь куни Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш Марказининг Қорақалпоғистон бўлими давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Қорақалпоғистон Республикасида зиёлилар салоҳиятини бирлаштириш, тадқиқот ишларини олиб бориш орқали ҳудудни иқтисодий ривожлантиришга ва модернизациялашга кўмаклашишдан иборат.

Маълумки, мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.

Марказнинг асосий вазифалари қўйдагилардан иборат:

- келажакда мазкур марказ маҳаллий ҳокимият органларига ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишга ёрдам бериш;

- аҳолининг иқтисодий фаоллиги ва тадбиркорлар масъулиятини юксалтиришга қаратилган давра суҳбатлар, тренинглар ўтказиш, ҳудудда инвестицион муҳитни яхшилаш ва ҳудудларга инвестициялар жалб қилишга ва экспорт салоҳиятини ривожлантиришга;

- ҳудудларда инновацион тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий “технополис” ва “кластер”ларни ривожлантиришга кўмаклашишдир.

Ушбу Марказ раҳбари этиб, Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш Маркази Бошқарув Кенгашининг қарори билан Айзада Нурумбетова тайинланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться