Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тиш-жағ аномалияларини ташхислаш ва башоратлаш учун “Cephalopro“ дастури яратилди
2018-11-20 | Фан
Дастурий маҳсулот инсон тиш-чағ соҳасининг ёндан ва олдиндан олинган рентген тасвирига асосан қатор таҳлиллар усулларидан фойдаланган ҳолда беморларга ташхис қўйишни автоматлаштириш учун мўлжалланган.
Дастур икки ўлчовли тасвир асосида қатор усуллар ёрдамида таҳлилларни олиб бориш, тасвир қисмларини катталаштириб кўриш, беморларни рўйхатга олиш, ишлаш давомида жараённи вақтинчалик сақлаш ва ундан қайтадан фойдаланиш, беморга тегишли натижаларни сақлаш ва уларни чоп этиш, ишлаш давомида фойдаланувчиларга турли муҳим маълумотларни бериш орқали улар ишига ёрдам бериш каби функционал имкониятларга эга.
Дастурнинг муаллифлар гуруҳига DGU 05626 -рақамли гувоҳнома берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги