Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази қайси жиҳатлари билан ҳайратга солади?

2018-11-20 | Жамият

Бухоро шаҳрида янги Давлат хизматлари марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда адлия вазири Русланбек Давлетов ва бошқа мутасадди вакиллар иштирок этишди.

Унда таъкидланишича, эндиликда узоқ вақт навбат кутмасдан ва ортиқча оворагарчиликларсиз жисмоний ва юридик шахслар «ягона дарча» тамойили асосида юздан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Масалан, бу ерда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш, биометрик паспорт олиш, ФҲДЁ ва нотариат органлари хизматидан фойдаланиш мумкин. Янги марказда тажриба асосида илк бор автомобиль рақамларини бериш хизмати жорий этилди.

Бухоро шаҳридаги замонавий Давлат хизматлари маркази юксак даражадаги қулайликларни ўз ичига олган. Ташриф буюрувчилар учун жами 88 та қабул дарчаси фаолият юритмоқда.

Марказда барча нарсалар пухта ўйланган. Бу ерга ташриф буюрувчиларга қулай бўлиши учун залда йўл кўрсаткичлар, ахборот дисплейлари ўрнатилган, консултантлар эса у ёки бу хизмат учун қайси дарча ёки кимга учрашиш кераклигини тушунтиради. Инфокиосклар ҳам ишлаб турибди. Улар ёрдамида ҳар бир фуқаро электрон давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин. Электрон навбат тизими ҳам йўлга қўйилган.

Она ва бола хонаси, давлат божини тўлаш учун касса ва банкомат амал қилмоқда. Лифт ва эскалатор ўрнатилган бўлиб, бу айниқса аравачали ёш оналар ва имконияти чекланган шахслар ҳамда катта ёшдаги кишилар учун қулайдир. Умуман олганда, ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув мавжуд бўлиб, турли ёш гуруҳлари ва ижтимоий қатламларнинг эҳтиёжлари ҳисобга олинган. Шу билан бирга, юқорида қайд этилганларнинг барчаси янги Давлат хизматлари марказлари учун стандарт жиҳозлаш тўпламидир. Йил охиригача уларнинг сони 50 тага етади.

Бухородаги марказнинг инновацияларидан бири — бу навбат кутишда вақтни зое ўтказмаслик учун Wi-Fi​дан бепул фойдаланиш, электрон кутубхона, давлат хизматларидан фойдаланиш усулларини тушунтирадиган робот фаолиятининг йўлга қўйилганидир.

1764 квадрат метр майдонда қад ростлаган икки қаватли бинода марказдан ташқари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ҳам жойлашган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться