Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади
2018-11-20 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2018 йилнинг 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади.
Бунда 2018/2019 ўқув йилида республика тиббиёт олий таълим муассасаларига “5510100-Даволаш иши”, “555510200-Педиатрия иши” таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топширган, кириш тест синовларида иштирок этиб белгиланган квота асосида ўқишга кира олмаган ва кириш тест синовларида максимал баллнинг 30 фоизи (56,7 балл)дан кам бўлмаган натижага эришган, Қашқадарё вилоятида доимий яшовчи (қабул вақтидаги яшаш жойи асосида) абитуриентлар таркибидан баллар кетма кетлигини қатъий ҳисобга олган ҳолда жами 50 нафар абитуриент, 25 нафар давлат гранти ва 25 нафар тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади.
Ушбу абитуриентлар бакалавриат таълим йўналишини тугатиши билан Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари етишмаётган туманларда беш йиллик ишлаб бериш шарти билан ўқишга қабул қилинади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги