Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог кадрлари аттестация натижаларини ўрганилмоқда

2018-11-19 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 515-сонли қарорида Давлат инспекциясининг асосий вазифаларидан бири сифатида педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш белгиланган.

Давлат инспекцияси ушбу асосий вазифани бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга ошириб келмоқда. Жумладан, жорий йилда ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 21 декабрда 2849-рақами билан рўйхатдан ўтказилган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари» асосида ташкил этилди ва ўтказилди.

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг асосий вазифалари ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва ижтимоий-сиёсий билимларини оширган педагог кадрларни рағбатлантириш, иш ҳақи миқдорини ошириш имкониятларини яратишдан иборат.

Халқ таълими тизимида ўтган 2017-2018 ўқув йилида ўтказилган педагог кадрлар аттестация жараёнида иштирок этган 86 581 нафар педагоглардан 41 870 нафари ёки (48,4%) ўз малака тоифаларини оширишга, шу билан биргаликда эса ўзларининг ойлик маошларини оширишга муваффақ бўлишди.

Аттестация натижаларига кўра аттестация жараёнида иштирок этган 86 581 нафар педагоглардан 4047 (4,7%) нафар педагогларга Олий малака тоифаси, 15915 (18,4%) нафар педагогларга биринчи малака тоифаси, 42973 (49,6%) нафар педагогларга иккинчи малака тоифаси ва 23646 (27,3%) нафар педагогларга эса мутахассис малака тоифаси берилди.

Давлат инспекциясининг 2018 йил 8 ноябрдаги 71-хс-сонли буйруғи билан тасдиқланган ишчи гуруҳи томонидан Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог кадрлари аттестация натижалари ўрганилмоқда.

ШукунгачаҚорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда сайланма тарзда мазкур ҳудудлардаги 60 та туман (шаҳар) ва 200 дан ортиқ таълим муассасалари аттестация комиссиялари фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида аттестация комиссияси тузилганлиги, аттестация комиссияси аъзоларининг холисона шаффоф иш олиб борганликлари, олий, биринчи, иккинчи малака тоифага талабгор педагоглар билан суҳбат жараёнлари ўтказилганлиги талабгор педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати ва меҳнат самарадорликлари эксперт гуруҳлари томонидан холисона баҳоланганликлари ва олий, биринчи, иккинчи малака тоифа сертификатларига талабгор бўлган педагогларга тарқатилганликлари ўрганилди.

Шу билан биргаликда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича ҳудудлардаги аттестация комиссияларига услубий ёрдам берилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться