Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бошлиқ мавзесида янги иншоотлар фойдаланишга топширилди

2018-11-19 | Жамият

“Обод маҳалла” давлат дастурига мувофиқ пойтахтимизда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ана шундай бунёдкорлик ишларидан бири Яккасарой тумани Бошлиқ мавзесида ҳам олиб борилди.

Ҳудудда “Лола” номли 116-сонли мактабгача таълим муассасаси ва “Бошлиқ” номли замонавий маҳалла фуқаролар йиғини биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров ва Яккасарой тумани ҳокими Бахтиёр Шамуратовлар иштирок этиб, маҳалла аҳлини фойдаланишга топширилган янги иншоотлар билан қутладилар. Бу каби замонавий бинолар фуқароларга узоқ муддат хизмат қилиши ва ҳудуд чиройига кўрк бағишлашини таъкидлашди.

Тадбир давомида маҳалладаги 127-мактабнинг капитал таъмирдан чиқганлиги ҳақидаги янгилик “Бошлиқ” аҳлига кўтаринки кайфият бағишлади. Шунингдек, тадбирда болалар ҳунармандчилиги маҳсулотларининг савдо ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Тадбир фуқароларни бир дастурхон устида йиғиб ош бериш билан якунланди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться