Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарё​ вилояти ҳокимининг навбатдаги қабули Жарқўрғон туманида ўтказилди

2018-11-19 | Жамият

Туман маданият уйида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул фуқароларнинг кундалик ҳаётдаги мавжуд муаммоларни қонун доирасида ҳал қилиш, амалий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, адолат мезонини қарор топтиришга қаратилди. Унга вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар ҳамда 100 дан зиёд идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш сингари 133 та масала юзасидан мурожаатлар тушди.

Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар юзасидан уларнинг талаблари қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган давлат идораларига муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Шу куни туман марказий поликлиникаси, Кокайди қўрғонидаги Бобур номли МФЙ ҳамда «Сурхон» ҳудудий бўлимида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган бепул тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться