Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззахда италияликлар билан ҳамкорликда пуллик автотрасса қурилиши мумкин

2018-11-16 | Жамият

Жиззах вилояти ҳокимлигига  Италия Республикасининг “Todini Costruzioni Generali” компаниясининг делегацияси  ташриф буюрди.

“Todini Costruzioni Generali” компанияси делегациясининг вилоятга ташрифидан мақсади Тошкент-Самарқанд автомобиль йўли йўналиши бўлган М-39 трасса ёнидан алоҳида пуллик трасса барпо этиш таклифи беришдан иборат бўлди.

Делегация аъзоларини вилоят ҳокимлигининг инвестиция котибиятидан К.Мухиддинов, «Жиззахавтойўл» акциядорлик бирлашмаси раиси Р.Холиқов, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бошлиғи И.Эргашев кутиб олишиб, мулоқот қилишди.

Учрашувда “Todini Costruzioni Generali” компанияси бошқарув раиси Ведад Займович сўзга чиқиб, Тошкент-Самарқанд автомобиль йўли йўналиши бўлган М-39 трасса ёнидан алоҳида пуллик трасса барпо этиш бўйича мулоқот қилгани ҳамда вилоятни йўл инфратузилмаси билан танишиш мақсадида ташриф буюришганини айтиб ўтди.

Шундан сўнг делегация аъзолари автомобиль йўллари бўйича ўзларини қизиқтирган саволлари билан «Жиззахавтойўл» акциядорлик бирлашмаси раиси Р.Холиқовга юзландилар. Бирлашма раиси саволларга тўлиқ жавоб берди.

У ўз сўзини давом эттирар экан, Республикадаги барча йўллар туташуви айнан Жиззах вилоятида ягона йўлга келиб қўшилишини ва Жиззах вилояти М-39 трасса қатновидан бир суткада қарийб 37000 дан ортиқ автомашиналар қатнови бўлишини айтиб ўтди.

Делегация аъзолари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.   

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться