Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Муқобил энергия бўйича мутахассислар тайёрлашда Европа иттифоқи билан ҳамкорлик кенгайтирилади

2018-11-16 | Жамият

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, бунда жаҳоннинг илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадида халқаро ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириб бормоқда.

Юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш масаласига мамлакатни барқарор ривожлантириш ва иқтисодий рақобатбардошликни таъминлашнинг муҳим омили сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда юқори малакали ва замонавий билимларга эга кадрларга эҳтиёж ортиб бормоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, бунда жаҳоннинг илғор тажрибаларини жорий этиш мақсадида халқаро ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириб бормоқда.

Жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида магистр кадрлар тайёрлаш бўйича Европа иттифоқининг ERASMUS+ дастури билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Ўзбекистон олий ўқув юртларида Европа стандартларига жавоб берадиган магистратура дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича ERASMUS+ дастури томонидан қўллаб қувватланаётган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги 6 та олий таълим муассасасининг қайта тикланувчи энергия манбалари ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ҳамкорлик натижасида 2018 йилда “Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси” мутахассислиги бўйича магистратура очилиб, Андижон, Урганч ва Қарши давлат университетларида талабалар ўқишга қабул қилинди.

Лойиҳа доирасида қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит бўйича Европа стандартларига мос келадиган 12 та курсдан иборат магистратура тўлиқ ўқув дастурларини ишлаб чиқиш бошланди.

Шу йилнинг 14 ноябрь куни Италиянинг Л`Аквила университетида лойиҳа иштирокчиларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда иштирок этаётган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва олий таълим муассасалари вакилларидан иборат делегацияси қайта тикланувчи энергия манбалари мутахассислигидаги кадрларни тайёрлаш борасида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Музокараларда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида ушбу йўналишда мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш истиқболлари, бунда мавжуд имкониятлари ва ҳал этилиши лозим бўлган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться