Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Вақф” фонди Ислом банки билан ҳамкорлик қилади
2018-11-16 | Жамият
Ислом тараққиёт банкининг исломий молиялаштириш бўйича департамент директори Восим Абдулваҳҳоб бошчилигидаги делегация Диний идорада ташриф буюрди.
Восим Абдулваҳҳоб “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов билан мулоқот ўтказди, дея хабар бермоқда Фонд матбуот хизмати.
Меҳмонларга “Вақф” фонди ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, амалга оширилаётган хайрия тадбирлари ҳамда ташкилий ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
В.Абдулваҳҳоб жаноблари “Вақф” фонди томонидан олиб борилаётган ишларга катта баҳо бериб, Ўзбекистонда исломий молиялаштириш ва “Вақф” қонунчилигини ишлаб чиқишга яқиндан кўмак беришларини алоҳида қайд этди.
Ислом тараққиёт банки вакиллари, юртимиздаги банк ва молия мутахассислари, “Вақф” фонди раҳбарлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мана шундай амалий ҳамкорлик ишлари, албатта, ўзининг ижобий самарасини беради, дея айтилган хабарда.
Манба: ЎзА