Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Wunderkinds in Kungirad» болаларни бағрига олди

2018-11-15 | Сиёсат

Давлатимиз раҳбарининг мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратаётган алоҳида эътибори натижасида  Қорақалпоғистон Республикасида ҳам замонавий болалар боғчалари бунёд этилмоқда.  

Қўнғирот туманида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган «Wunderkinds in Kungirad» мактабгача таълим муассасаси шулардан бири.  

Туманда фойдаланилмай турган бино «ноль» қийматда олиниб, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг имтиёзли кредити эвазига замонавий таъмирланди. Болаларни қизиқтирадиган, дунёқарашини бойитадиган ўйинчоқлар билан жиҳозланди. 

Боғчага 90 дан зиёд бола қамраб олинган. Уларнинг яхши таълим-тарбия олиши, тўғри овқатланиши, жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган. Болаларга рус, инглиз тиллари интерфаол усуллар орқали ўргатилади. 

Фарзандларимизни болалигидан соғлом, ақлли қилиб тарбияласак, эртага мактабга билимли ёшлар келади. Мактабни ўқувчилар ҳар томонлама билимли бўлиб битирса, институтларимизга илм-маърифатли, маънавиятли ёшлар боради, мамлакатимиз учун яхши кадрлар етишиб чиқади. Шунинг учун мактабгача таълим доим диққатимиз марказида бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёев. 

Президентимиз мутасадди раҳбарлар ва боғча ходимларига тегишли тавсиялар берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться