Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси“ мавзусида видеоконференция ўтказилди

2018-11-15 | Жамият

Сўнгги йилларда мамлакатимизда интеллектуал мулк хусусан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларини ишончли ҳимоясини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Агентлик томонидан мазкур муаллифлик ҳуқуқларига ҳурмат руҳида муносабатда бўлиш, шу билан бирга мазкур йўналишдаги назорат соҳасида фаолият юритувчи ваколатли давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида бир қатор амалий характерга эга бўлган тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон Қарорига мувофиқ, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциясига (Инспекция) аудиовизуал асарлар, фонограммалар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш, мониторингини олиб бориш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан литсензия битими талаб ва шартлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда Интернет тармоғида муаллифлик ҳуқуқи объектлари ноқонуний тарқалишини бартараф этиш чоралари кўриш каби бир қатор вазифа ҳамда функциялар юклатилган.

Агентлик томонидан Инспекция ходимларини мазкур соҳадаги ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси“ мавзусида видеоконференция ташкил этилди. 

Тадбирда Инспекция марказий аппарати барча таркибий бўлинма бошлиқлари ҳамда тегишли бўлинмалар ходимлари ҳамда Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирок этишди. 

Агентлик мутахассислари томонидан тадбир иштирокчилари учун юқоридаги вазифа ва функцияларни амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган турли баҳсли муносабатлар ечими, бу борадаги халқаро тажриба, соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш каби муҳим масалалар мавзусида маърузалар қилинди.

Келгусида Агентлик ва Инспекция ҳамкорлигида Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан шундай тадбирларни доимий равишда ўтказишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться