Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси тўғрисида
2018-11-15 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 17-моддалари ва халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши Регламентининг 18 – бандига мувофиқ жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 11:00 да Сирдарё вилояти ҳокимлигининг маъмурий биносида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилади:
- Сирдарё вилоятида 2018 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурининг 2018 йил 9 ойида бажарилиши якунлари тўғрисида.
- Таълим жараёни сифатини таъминлашга доир амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижроси тўғрисида.
- 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2018 йил 9 ойида ижроси тўғрисида.
- Сирдарё вилоятида фойдаланилмай бўш турган давлат мулки объектларини инвестиция лойиҳалари асосида сотиш тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят секторлари раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида.
- Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраевнинг “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботи тўғрисида.
Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги