Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилоятида туризм соҳаси субъектлари учун қўшимча енгилликлар яратилмоқда

2018-11-15 | Туризм

Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти томонидан туризм соҳаси вакилларининг таклиф ва муаммолари доимий равишда атрофлича ўрганиб келинмоқда.

Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сонли "Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширилишини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Хоразм вилояти бўйича ташкил қилинган Республика Ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда департамент томонидан вилоятдаги мавжуд ҳолат чуқур таҳлил қилиниб, воҳанинг туристик имкониятларини аниқлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишларга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Ҳудудда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширилишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция киритиш шарти билан бўш турган маданий мерос объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, ўрганишлар натижасида Хоразм вилоятида давлат кўчмас мулки объектларидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг ҳудудий коэффитсиентига жорий йилнинг 1 ноябрь санасидан ўзгартириш киритилган бўлиб, ушбу ўзгартиришга асосан ҳудуддаги маданий мерос объектларини тадбиркорлар томонидан ижарага олиш ҳақ миқдорларини 40 фоизгача арзонлаштирилишига эришилди.

Бунинг натижасида биргина “Orient Star”​ МЧЖ томонидан Хива шаҳрида Муҳаммад Аминхон ва Матниёз Девонбеги мадрасаларини ижарага олиб меҳмонхона ва ресторан фаолиятини юргизиш учун йилига 399 млн. сўм миқдорида ижара тўловлари амалга ошириб келинаётган бўлса, эндиликда ушбу киритилган ўзгаришга мувофиқ ижара ҳаққининг тўлови 237 млн. сўмгача камайтирилишига эришилди ва тежаб қолинган маблағлар эвазига тадбиркор томонидан меҳмонхона фаолиятини янада ривожлантириш ва қайта инвестиция киритиш учун имконият яратиб берилди.

Албатта, ўз навбатида ушбу маданий мерос объектларини ижарага олганда уларни муҳофаза қилиш ва тўғри фойдаланишни таъминлаш тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномаларда қатъий белгилаб берилмоқда.

Яратилаётган бундай имкониятлар маданий мерос объектларини инвестиция киритиш шарти билан ижарага олиш истагини билдираётган тадбиркорлар сонини ошишига ва йиллар мобайнида бўш турган 20 дан ортиқ маданий мерос объектларини тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш имкониятларини ҳамда вилоятнинг туризм салоҳиятини янада кенгайишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться