Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нукусда учта олий таълим муассасасининг филиаллари ташкил этилди

2018-11-15 | Таълим

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Навоий давлат кончилик институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилди.

Ушбу Филиаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги қарорлари билан ташкил этилди.

Филиалларнинг асосий вазифаси этиб меҳнат бозорининг эҳтиёжига мувофиқ ўз йўналишида юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш белгиланди.

2019-2020 ўқув йилида Филиалларга 50 нафардан талаб қабул қилинади. Бунда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиалида саккизта йўналишда, Навоий давлат кончилик институти филиалига иккита ва Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиалига учта йўналишда мутахассислар тайёрланади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб эса Филиалларга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться