Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ХТВ ва DELL мактабларда IT-инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини муҳокама этдилар

2018-11-14 | Таълим

Американинг DELL компаниясининг Қозоғистон ва Марказий Осиё бўйича бош директори Нурлан Садиков бошчилигидаги делегация Ўзбекистон халқ таълими вазирлигига ташриф буюрди.

Учрашув доирасида меҳмонлар Ўзбекистон халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишдилар. Шунингдек, Ўзбекистон раҳбарияти халқ таълими тизимида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича қўйилган вазифалари таъкидлаб ўтилди.

Томонлар учрашувда Ўзбекистон мактабларини рақамлаштириш ва ахборот технологияларини ривожлантиришда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини кўриб чиқдилар.

Учрашув давомида таъкидланганидек, ҳозирда Ўзбекистондаги 9,7 мингга яқин мактаблардан фақатгина 35% замонавий компьютер ускуналарига эга ва 10% юқори тезликдаги интернетга уланган. Ўзбекистон Президенти томонидан яқин уч йил ичида барча мактабларни компьютер ва интернет алоқаси билан таъминлаш вазифаси юклатилган.

Нурлан Садиков Dell компаниясининг Қозоғистонда электрон синфлар ва кутубхоналар, ҳамда ўқувчилар учун интернет тизимини яратишдаги тажрибаси ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, Dell компанияси Ўзбекистон таълим муассасаларида IT-инфратузилмасини яратиш учун ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр.

Учрашув якунига кўра, томонлар Ўзбекистон мактабларида замонавий IT-инфратузилмасини яратишда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини ўрганиб чиқишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться