Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

​Адлия вазирлиги: халқаро даражадаги янги авлод юридик кадрлари тайёрланмоқда

2018-11-13 | Жамият

​Ўзбекистонда илк бора Адлия вазирлиги ташаббуси билан Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази билан ҳамкорликда жорий йилининг 5 ноябридан бошлаб уч ҳафталик ўқув курслари ташкил этилмоқда. Мазкур курс 24 ноябрь кунига қадар давом этади.​

Профессионал ўқитиш курси дастури ҳамкор хорижий юридик компаниялар билан биргаликда ишлаб чиқилди ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланди. Дастурга низоларни ҳал этиш, музокара, медиация, арбитраж муҳокамасида исботлар, арбитраж келишувларини тузиш ва қўллаш, арбитраж тартиб-таомиллари, халқаро тергов қилиш, коррупцияга қарши чоралар каби долзарб мавзулар киритилган.

Профессионал ўқитиш курсларида дарс машғулотларини олиб бориш учун “White and Case” (АҚШ), “Foley Hoag” (АҚШ), “Dentons” (АҚШ) ва “Merritz” (Буюк Британия) каби дунёга таниқли юридик компанияларнинг юқори малакали адвокатлари ва амалиётчи-мутахассислари жалб этилган.

Курслар давомида назарий машғулотлар билан бир қаторда амалий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу мақсадда суд мажлиси ва арбитраж муҳокамасини ўтказиш ва тижорат низосини ҳал этиш юзасидан музокаралар ўтказиш хонаси сифатида жиҳозланган махсус аудиториялар ажратилган.

Курс дастури билан қатор арбитраж институтлари, хусусан, Вашингтонда жойлашган Инвестициявий низоларни ҳал этиш халқаро маркази билан видео-конференц алоқасини қўллаган ҳолда алоҳида машғулотлар ўтказилади. Курслар якунида тингловчиларга сертификатлар берилади.

Яна бир муҳим жиҳат шуки, курсни муваффақиятли тугатган тингловчилар Адлия вазирлиги тавсиясига биноан хорижий юридик компаниялар, халқаро арбитраж институтларига 2-3 ойлик муддатли стажировкага юборилади. Бу эса уларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларини юқори даражада ўзлаштиришларига, шунингдек хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганишларига имкон беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться