Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Интеллектуал мулк агентлиги вакилларининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи

2018-11-13 | Фан

Агентлик вакилларининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Қорақалпоғистон Табиий фанлар илмий-текшириш институтида Агентлик раҳбарияти ва ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими жамоасининг учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда ФАнинг ҳудудий бўлимида ихтирочилик фаолиятини фаоллаштириш, Агентликда топширилган талабномалар экспертизасини ўтказиш жараёни ва Қорақалпоғистон Табиий фанлар илмий-текшириш институтида мутахассисларни ўқитишни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, Интеллектуал мулк агентлиги ва Қорақалпоғистон давлат университети қошидаги Технология ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш маркази (ҚДУ ТИҚМ) ҳамкорлигида ташкил этилган “Патент бўйича қидирувни амалга ошириш“ мавзусидаги илмий-амалий семинар ҳам бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими ҳамда Қорақалпоғистон давлат университетининг бошқарув таркиби, илмий ходимлари ва докторантлари, шунингдек, ҚДУ ТИҚМ мутахассислари иштирок этдилар.

Агентлик мутахассислари томонидан семинар иштирокчилари учун мавзуга оид маърузалар, жумладан, ИМА, Россия, Америка ва бошқа халқаро ташкилотларнинг (Европа патент идораси, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти) маълумотлар базасидан патент қидирувини амалга ошириш бўйича амалий машғулот ўтказилди.

Ташриф доирасида бўлиб ўтган барча учрашувларда давлат идораларида коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ долзарб муаммолар муҳокама этилди ҳамда Агентликда бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться