Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АЭС бўйича кадрлар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди

2018-11-13 | Жамият

Японияда Осиё тараққиёт банки томонидан ўтказилган Фукусимада бахтсиз ҳодисалар хавфини бошқариш масалаларига бағишланган халқаро семинарда 12 давлатдан вакиллар иштирок этди. 

Семинарда Осиё давлатлари томонидан табиий офатларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда бу борада ОТБнинг дастурлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. 

Иштирокчилар Фукусима префектурасида бўлиб, у ердаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари билан танишди. Бунда улар замонавий технологияларга асосланган ҳалокат оқибатларини бартараф этиш юзасидан кўрилаётган самарали чоралар нафақат ҳудуд ва унинг аҳолиси ҳаётини тиклашга, балки тўлиқ иқтисодий фаолиятни давом эттириш имконини бераётганига шоҳид бўлди. 

Семинар доирасида “Ўзатом” агентлиги делегацияси ва Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси ҳамкорлигида учрашув ўтказилди. 

Унда “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов, Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлигининг Халқаро атом энергияси соҳасида ҳамкорлик департаменти директори Шинжиро Такеда ва Япониянинг Атом энергияси бўйича агентлиги президенти Тошио Кодама икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар барча соҳалар ривожида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Учрашувда Япония томони ССЭР технологияси бўйича атом электр станциясини қуриш борасидаги Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишга тайёр эканини билдирди. Япониянинг атом энергетикаси соҳасида тажрибасини инобатга олган томонлар кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва бунда ўзбекистонлик мутахассислар учун тренинглар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. 

Иштирокчилар учрашув доирасида “Токай” атом электр станциясида ҳам бўлиб, у ердаги жараён билан танишди. 

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться