Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланди

2018-11-12 | Иқтисодиёт

Пойтахтимизда Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланди.

Мазкур ҳафталик тадбиркорлик, молиявий институтлар, бизнес уюшмалар, ишбилармонлар, талабалар, мутахассислар ва бошқа манфаатдор томонларни ягона платформада бирлаштиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.
 
Глобал тадбиркорлик ҳафталиги (GEW) – дунёдаги тадбиркорлар учун янги ғояларга туртки берувчи муҳим воқеликдир. Ҳафталик Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.
 
18 ноябрга қадар давом этувчи мазкур ҳафталикда машғулотлар, тақдимотлар, маҳорат сабоқлари, турли муҳокамалар, онлайн мулоқотлар, b2b форматдаги учрашувлар, теле-мулоқотлар бўлиб ўтади.
 
Тадбирда юртимизнинг муваффақиятли тадбиркорлари билан бирга хорижий ишбилармонлар, бизнес ва экотизим соҳасидаги мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.
 
Глобал тадбиркорлик ҳафталиги стартаплар, таълим ва карьера, молия, хотин-қизлар тадбиркорлиги, бизнесда муваффақият, сайёҳлик, ахборот ва коммуникация технологиялари каби соҳаларни қамраб олади.
 
Ҳафталикнинг ҳар бир куни бизнес учрашувлар, экотизимни ривожлантириш, тадбиркорлик, инвестициялар ва Тошкентда бизнес, инновациялар ва стартаплар, бизнеснинг ижтимоий масъулияти, маданият ва Ўзбекистон ҳудудлари билан танишув каби мавзуларга бағишланади.
 
Ҳафталик давомида “Бизнес ва давлатнинг ўзаро мулоқоти“, “Business Womenʼs Gap“, “Тадбиркорлик экотизими“, “Экотизим бўйича хориждаги тажриба“, “Тошкент – келажак шаҳри“, “Таълим – миллатнинг тараққиёт мезони сифатида“, “Блокчейн“, “Маркетинг“, “Альтернатус“ майдончаси, “Туризм“, “Стартаплар“, “Кўчат ўтқаз!“ каби мавзуларда тадбирлар, мулоқотлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Қарши шаҳарларида моҳир бизнесменлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этиш режалаштирилган.
 

Н.Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться