Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“ICC GROUP” пойтахтнинг магистрал каналларига қизиқиш билдирди

2018-11-12 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг “ICC GROUP” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Компания сув саноати ишлари, хусусан тўғон қурилиши ва каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича бой тажрибага эга.

Учрашувда меҳмонлар пойтахтдаги Бўзсув, Қорасув, Салар, Бўрижар каби магистрал каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш юзасидан ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суришди. Шунингдек, томонлар бу борада бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашишди.

Музокаралар давомида, туркиялик мутахассислар Тошкентдан оқиб ўтувчи каналларнинг геостратегик аҳамиятига тўхталиб, бу туризмни ривожлантиришда кенг имкониятлар беришини таъкидлади.

Маълумот учун, компанияга 2010 йил Анқара шаҳрида асос солинган бўлиб, Туркиянинг етакчи пудратчиларидан ҳисобланади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться