Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлигида тиббиёт ходимлари куни нишонланди

2018-11-12 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожоновнинг тиббиёт ходимларига йўллаган байрам табригини вазир ўринбосари полковник Акромхон Бобохонов ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлари ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, шахсий таркибга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, хизмат вазифаларини бажаришдаги фидойилиги, фаолиятида юқори кўрсаткич ва натижаларга эришиб, шахсий таркибга ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлаш ҳақидаги Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Тўлқин Жуманов таништирди.

Ички ишлар вазирлигининг «Фахрий ёрлиғи», эсдалик қўл соати пул мукофоти билан тақдирланган ходимларга мукофотларни полковник А.Бобохонов тантанали равишда топширди. Рағбатлантириш тариқасида бир қатор ходимларга муддатидан олдин ва бир поғона юқори “подполковник”, “майор” махсус унвонлари берилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари тиббиёт хизматида узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатган фахрийларга Ички ишлар вазирининг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи Фарруҳ Шарипов Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановнинг буйруғини ўқиб эшиттирди. Унга кўра, байрам муносабати билан тиббиёт соҳасига қўшган салмоқли ҳиссаси учун ички ишлар органлари тиббиёт ходимларидан беш нафари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони яна беш нафар ходим Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотландилар.

Сўзга чиққан мукофотланганлар, келгуси фаолиятларида Ватанимиз равнақи йўлида бундан ҳам юқори натижаларга эришиб, фидокорона хизмат қилишга ваъда бердилар.

Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг, ИИВ Ашула ва рақс ансамбли хонандалари ва таниқли санъаткорлар иштирокида тайёрланган байрам концерт дастури намойиш этилди.   

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться