Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот сайлови ўтказилди
2018-11-12 | Жамият
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш - давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 9 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Бухоро вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ў.Барноев, Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, вилоят, шаҳар ва туманлар Хотин-қизлар қўмиталари вакиллари ҳамда фаол аёллар иштирок этди.
Конференцияда вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан амалга оширилган ишларининг 5 йиллик сарҳисоби тингланди.
Шунингдек, шу вақтга қадар Бухоро вилояти Хотин-қизлар қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчи Ибрагимова Феруза Баходирхоновна вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раислигига сайланди.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги