Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирликда Oracle​ компанияси вице-президенти билан учрашув бўлиб ўтди

2018-11-09 | Технологиялар

8 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Oracle​ компанияси вице-президенти Джованна Санджорджи билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вазирнинг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров иштирок этди.

Олимжон Умаров Ўзбекистонда Oracle​ компаниясининг фаолият доираси кенгайишига, компаниянинг мамлакатда замонавий ахборот технологияларини жорий этишдаги иштироки фаоллашувига қизиқиш мавжудлигини билдирди.

Бугунги кунда "​Электрон ҳукумат"​ тизими дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилган. Ушбу тизим ва маълумотлар базаларини яратишда Oracle​ компанияси ечимларидан ҳам фойдаланилган.

Учрашувда Oracle​ компанияси Ўзбекистондаги бизнесини кенгайтириши учун лицензиялаш сиёсатини қайта кўриб чиқиши лозимлиги билдирилди. Ушбу ғояни амалга ошириш учун "​UZINFOCOM"​ Ягона интеграторини Oracle​ компаниясининг ваколатли ҳамкори этиб белгилаш имкониятини кўриб чиқиш таклиф қилинди ҳамда Ягона интеграторнинг мақсад ва вазифалари ҳақида меҳмонларга батафсил маълумотлар берилди.

Учрашув давомида, шунингдек, Ўзбекистонда Oracle​ компетенция марказини ташкил қилиш, АКТ йўналишида кадрлар тайёрлаш, таълим соҳаси, давлат ва хўжалик бошқаруви, бизнес йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Oracle​ вице-президенти Жованна Санджорджи компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш ва ҳамкорликни жадаллаштириш таклифидан мамнунлигини билдирди.

Томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишларини аниқ белгилаб олиш ва шу асосида "йўл харитаси"​ни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Oracle​ компанияси ахборот технологиялари ва корпоратив дастурий таъминот етказиб берувчи дунёнинг йирик компанияларидан бири ҳисобланади. Компания дастурий таъминот ва бизнес-иловаларни (ERP ва CRM​-тизимлар) ўзаро боғловчи маълумотлар базасини бошқариш тизимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Корпорация бўлинмалари дунёнинг 145 дан ортиқ мамлакатларида мавжуд, штаб-квартираси АҚШда, Калифорния штатидаги Кремний водийсида жойлашган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться