Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Янги концепция лойиҳаси тайёрланмоқда
2018-11-09 | Жамият
Концепция лойиҳасини тайёрлаш юзасидан, Тошкент шаҳар транспорт ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти Россиянинг “МосгортрансНИИпроект” ва “А+С Транспроект” ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказди.
Музокараларда Тошкент шаҳри жамоат транспортини ривожлантириш бўйича режалаштирилаётган лойиҳалар, тизим фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама этилди.
“МосгортрансНИИпроект”нинг транспорт тизимини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Евгений Пронин истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан иккала томон ҳам бирдек манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, Евгений Пронин Москванинг транспорт соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашиб, ўзининг бир қатор таклифларини билдириб ўтди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати