Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хоразмда сайёҳлар учун ташкил этилаётган маълумот марказлари сони ошмоқда
2018-11-09 | Туризм
Сайёҳларга замон талаблари даражасида хизмат кўрсатиш ва хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида, Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, янгидан қуриб фойдаланишга топширилаётган Хива вокзалида ҳам юртимиз меҳмонлари учун маълумотлар маркази ташкил қилинди.
Эндиликда воҳага ташриф буюрувчи сайёҳларимиз вокзал ҳудудида туриб ўзлари учун зарур бўлган авиачипталар, темир йўл билетлари нархлари ва уларни банд қилиш, меҳмонхоналар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва банд қилиш, ресторан, кафе, барлар ва уларда ташкиллаштирилган хизмат турлари, Хива ва Урганч шаҳарларининг туристик хариталари, такси чақириш хизматлари, фототранспорт воситаларини ижарага олиш, гид экскурсовод хизматларидан фойдаланиш ва вилоятда ўтказиладиган маданий кўнгилочар тадбирлар ҳақидаги маълумотларни ўзбек, инглиз ва рус тилларида малакали мутахассислар томонидан олишлари мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги