Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Корея Республикаси – Марказий Осиё» Ҳамкорлик форуми тўғрисида
2018-11-08 | Сиёсат
2018 йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Сеул шаҳрида «Корея Республикаси – Марказий Осиё» 11-ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Ўзбекистон делегацияси таркибидан Сув хўжалиги вазирлиги ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари ҳам ўрин олган.
Корея Республикасининг Марказий Осиё давлатлари билан медитсина ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш тармоқларида, логистика ва транспорт соҳаларида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек минтақадаги сув захираларидан унумли фойдаланиш масалалари ва Орол денгизини қутқариш бўйича чора-тадбирлар Форумнинг асосий мавзуси бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Сеул шаҳрида ТИВ ва Корея Фонди раҳбариятлари билан ҳам икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги