Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Бош консули Свердлов вилояти губернатори билан учрашди

2018-11-08 | Сиёсат

2018 йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консули Абдусалом Хатамов Свердлов вилоятининг губернатори Евгений Куйвашев билан учрашди.

Ўзбекистон ва Россиянинг мазкур минтақаси ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Екатеринбург шаҳрида Бош консуллик иш бошлаши Ўзбекистон ва Свердлов вилояти муносабатларини ривожлантиришга янги туртки беради.

Губернатор тақидлашича, Свердлов вилояти Наманган вилояти билан алоқалар ўрнатмоқда. Томонлар келгуси мақсадлар тўғрисида баённома имзоладилар ва ҳамкорлик тўғрисида тўла қонли ҳужжат тайёрламоқдалар.

Савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш тўғрисида сўз борар экан 2017 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичлар билан солиштирганда Ўзбекистон ва Свердлов вилояти ўртасидаги савдо ҳажми 2018-йил давомида деярли 50%га ошиб, 106 млн. АҚШ долларини ташкил этгани мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Бош консуллик ва вилоят маъмурияти ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться