Бугун Ўзбекистонда Нақшбандия туризм фестивали бошланди. Ушбу тадбир Малайзиянинг жаҳон сўфийлик маркази “World Sufi Center“ томонидан уюштирилди.
Унда Нақшбандия сўфийлари тариқатининг 150 дан ортиқ издошлари, жумладан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, АҚШ, Жанубий Африка ва бошқа мамлакатлардан дунёнинг ўндан зиёд машҳур олимлари иштирок этмоқда.
Фестивалнинг асосий мақсади - мазкур тариқат издошларига буюк ўзбек мутафаккирларини Ислом ва жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини яна бир бор намойиш этиш. Иштирокчилар, шунингдек, муқаддас жойларга бориши, диний маросимларда иштирок этиш ҳамда Ўзбекистондаги бошқа “Зиёрат туризми” объектлари билан танишиши мумкин.
Фестиваль 12 ноябрга қадар давом этади.
Сайёра Шоева, ЎзА
Манба: ЎзА