Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЮНЕСКОнинг эксперти Кристина Иаманди Ўзбекистонда
2018-11-06 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг таклифига асосан мамлакатимизнинг ЮНЕСКО ишлари бўйича Элчихонаси ҳамкорлигида ЮНЕСКОнинг “Умуминсоният мероси” китоби рўйхатига киритилган тарихий шаҳарлар ва ёдгорликларни келажак авлодга бус-бутун етказиш учун асраб-авайлаш мақсадида Бутун жаҳон мероси марказининг консультанти Кристини Иаманди хоним, ЮНЕСКО ишлари бўйича Элчиси Умид Шадиев ҳамда маданият вазири ўринбосари К.Акиловалар 4-5 ноябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрига келишди.
Делегацияни Қашқадарё вилояти хоким ўринбосари Ў. Шозагатов, Шаҳрисабз шаҳар хокими И. Нусуров, Вилоят маданий мерос обьектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекцияси ва музей ходимлари кутиб олиб, Шаҳрисабз шаҳридаги тарихий ва маданий ёдгорликлар билан танишиб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги