Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон халқаро туризм ярмаркасида

2018-11-06 | Туризм

Ўзбекистоннинг Ягона миллий стенди Лондонда бўлиб ўтган анъанавий World Travel Market – 2018 халқаро сайёҳлик кўргазма-ярмаркасида намойиш этилди. 

World Travel Market (WTM) жаҳон туризм бозори саҳнидаги энг муҳим воқеликлардан биридир. Жорий йил 5 ноябрь куни очилган 3 кунлик ярмарка туризм бизнеси профессионал вакилларининг учрашув ва расмий музокаралари учун муҳим майдонча вазифасини ўтайди. Ҳар йили WTMга ташриф буюрувчилар сони 80 мингдан ошади. Улар орасида дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, туризм ташкилотлари вакиллари ҳам бор. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ташкил этилган Ўзбекистон стенди мамлакатимиз туризм йўналишлари тўғрисидаги рисола, видеоролик, йўл кўрсаткич ва бошқа ахборот материалларини ўз ичига олади. 

WTM – 2018 халқаро сайёҳлик кўргазма-ярмаркасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари ва хорижий ҳамкорлар ўртасида учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. 

 

Н.Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться