Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пресс-релиз

2018-11-05 | Иқтисодиёт

Ўзбекистонда “Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш“ Лойиҳаси

Иқтисодиёт вазирлигининг SWOT​ таҳлили бўйича тренингларини ташкил этиш

Умумий маълумот

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган “Ўзбекистонда қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш“ Лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик бўйича Жамияти (GIZ​) консорциуми, Франциянинг Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш агентлиги (ADECIA​, Италия Ҳайвон Етиштирувчилари Иттифоқи (AIA​) ва Корхоналарни ривожлантириш ва менежмент бўйича тренинг маркази (CEED​).

Лойиҳа учта йўналишдан иборат:

• Аграр-озиқ-овқат саноати (чорвачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик ва хизмат кўрсатиш соҳаси) билан боғлиқ қўшимча қийматли товар занжирларини янада ривожлантириш;

• Иқтисодий фаолият иштирокчиларининг, шу жумладан, ёшларнинг кўникмалари ва усулларини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш; замонавий технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланишни ўқитиш; фермерларни қайта тайёрлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш усулларини такомиллаштириш;

• Ҳудудларни ривожланишини режалаштириш соҳасида ҳудудий ва маҳаллий ҳокимиятларнинг институционал ривожланиши ва салоҳиятини ошириш.

Тадбиркорлик ва маъмурий таълимни ривожлантириш маркази (CEED​, Болгария) институционал ривожланишга йўналтириш ва минтақавий ва ҳудудий ҳокимиятларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширадиган асосий дастур ҳисобланади.

Тадбирнинг мақсади

Иқтисодиёт Вазирлигининг маҳаллий ва ҳудудий даражаларда бизнесни режалаштириш воситалари, SWOT таҳлилларини ва ҳудудий режалаштиришда Европа Иттифоқи амалиётидан фойдаланган ҳолда иқтисодий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ёрдам беришга кўмаклашиш.

Амалга оширилиши

Институционал ривожланиш йўналиши доирасида 1-2-ноябргача иқтисодий режалаштириш ва таҳлил қилиш бўйича тренинг ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу тренингни Иқтисодиёт Вазирлигининг вакиллари учун халқаро экспертлар жаноб Николай Ярмов ва хоним Камелиа Калоянова томонидан, 5-6-ноябрь кунлари Наманган ва Сирдарё вилоятларининг ҳудудий иқтисодиёт бўлимлари вакиллари учун олиб борилади. Тренинг давомида бизнесни режалаштириш, SWOT таҳлили каби воситалари кўриб чиқилади ва Европа мамлакатларининг тажрибаси ўрганилади.

Айни пайтда Лойиҳа тегишли маҳаллий ҳокимият органлари, бизнес тузилмалари ва ноҳукумат ташкилотлари вакиллари ичидан Ҳудудий Ишчи гуруҳлар ташкил этди. Келгусида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан Наманган ва Сирдарё вилоятларининг ҳудудий ривожланиш стратегиясининг лойиҳасини Эвропа Иттифоқи мамлакатларининг тажрибаларини ва ҳудудий ишчи гуруҳлари иштирокида биргаликда ривожлантириш режалаштирилган.

Қўшимча маълумот олиш ёки лойиҳа экспертлари билан суҳбатлашиш учун GIZ ходимларига мурожаат қилинг: 
Лиёиҳа Миллий Координатори, Қодиржон Бобожонов +998 93 501 21 31, kodirjon.bobojonov@giz.de
Жамоат билан алоқалар бўйича мутаҳассис: Рано Исламбекова, +998 91 164 02 27, rano.islambekova@giz.de

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться