Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гвинея Элчиси билан учрашув

2018-11-05 | Сиёсат

2018 йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Гвинея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) этиб тайинланган Бангали Диахабини қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Вазир Элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклар экан, юқори ва масъулиятли лавозимдаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида қайд этилганидек, географик жиҳатдан узоқда бўлишига қарамасдан Ўзбекистон ва Гвинея БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмаларда фаол ҳамкорлик қилади.

Учрашувда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди ҳамда тўғридан-тўғри алоқаларни қўллаб қувватлаш ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга томонлар тайёр эканлиги тасдиқланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться