Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хореография йўналиши бўйича ўтиладиган фанлардаги долзарб муаммолар ва уларга тавсиялар

2018-11-05 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020-йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисида»ги 2015 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2435-сонли ҳамда “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 ноябрь куни Андижон санъат коллежи рақс ўқув залида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Андижон вилояти маданият бошқармаси ҳамда Андижон санъат коллежи «Халқ рақси ижрочиси» бўлими томонидан «Болалар мусиқа ва санъат мактабларида хореография йўналиши бўйича ўтиладиган фанлардаги долзарб муаммолар ва уларга тавсиялар» мавзусида республика илмий-амалий семинар ўтказилди.

Семинарни вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Саттарова Марҳабохон Ғуломовна кириш сўзи билан очи берди. Республика илмий-амалий семинарда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг олий тоифали ўқитувчиси Ибрагимова Каламкас Байзаковна, олий тоифали жўрнавозлар Ибрагимова Шоира Тўлқуновна, Вязникова Албина Анваровна, Убайдуллаев Зафар Баракатуллаевичлар иштирок этиб, семинар қатнашчиларига «Маҳорат дарслари»ни ўтдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться