Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ютуқлар кўп, камчиликлар ҳам бор

2018-11-05 | Жамият

Наманган вилояти хотин-қизлар қўмитасининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. 

Унда вилоят шаҳар ва туманларидан, бошланғич ташкилотлардан сайланган делегатлар билан бирга, фаол аёллар, депутатлар, сиёсий партиялар вакиллари, журналистлар иштирок этди.
 
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқаришига кўмаклашиш, яшаш ва меҳнат шароитини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
 
Конференцияда вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси И.Қўчқорованинг ҳисоботи тингланди.
 
Ҳисоботда қайд этилишича, 8 минг 320 нафар хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун тижорат банклари томонидан 236 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилган. Иш сўраб мурожаат қилган аёлларнинг 5 минг 795 нафари иқтисодиётнинг турли тармоқларига ишга жойлаштирилган. 5 мингдан зиёд хотин-қиз ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган. Биргина жорий йилнинг ўзида 18 та тикув, тўқув, қандолатчилик ва бошқа йўналишларда ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилган ва бунинг натижасида 1000 нафарга яқин хотин-қиз иш билан таъминланган.
 
Шунингдек, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, хонадонда қорамол ва паррандачиликни ривожлантириш, иссиқхона ташкил этиш истагини билдирган 1000 зиёд аёлга 55 миллиард 470 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган.
 
Ўтган давр мобайнида оилалар турмуш тарзи, муаммоларини ўрганиш мақсадида республика ҳамда вилоят ишчи гуруҳлари томонидан уйма-уй юриб ўтказилган мулоқотлар самарасида 19 минг 105 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг 98 нафарига уй-жой берилди. Йил охирига қадар яна ўнлаб жисмоний имконияти чекланган фуқароларга янги уйлар калити топширилади. 1000 нафарга яқин ана шундай аёллар доимий иш билан таъминлангани улар ҳаётига янгича мазмун олиб киргани, шубҳасиз.
 
Анжуманда эришилган натижаларни эътироф этиш билан бирга, йўл қўйилган камчилик ва муаммоларга танқидий баҳо берилди. Жумладан, хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этиш ўтган йилга нисбатан 50 фоизга камайган бўлса-да, аёллар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
 
Ёшлар, айниқса, балоғат ёшидаги ўсмирлар билан ишлаш, уларнинг таълим-тарбияси ва касб-ҳунар ўрганишига жиддий муносабатда бўлиш, бу борада оила, таълим муассасаси ва маҳалла ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, қизларни оилага тайёрлаш масаласига катта масъулият билан ёндашиш лозимлиги таъкидланди.
 
Конференцияда И.Қўчқорова очиқ овоз бериш йўли билан вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб қайта сайланди.
 
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқаруви аъзолари, назорат-тафтиш комиссияси таркиби, унинг раиси ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси конференциясига делегатлар ҳам сайланди.
 
Йиғилишда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.
 

Акромжон Сатторов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться