Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Буюк Британия ТИВ делегацияси билан учрашув

2018-11-02 | Сиёсат

2018 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлигининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа бўйича департаменти директори ўринбосари Руперт Эйнли билан учрашди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, қўшма тадбирлар, жумладан турли даражаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия кенгашининг навбатдаги мажлисини Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу кенгаш савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни фаоллаштириш ва аниқ натижалар келтиришни мақсад қилган.

Музокараларда Буюк Британия Элчиси Кристофер Алан иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться