Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши бўлажак йиғилишидаги иштироки тўғрисида
2018-11-01 | МДҲ
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 2 ноябрь куни Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Ҳукумат раҳбарлари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар, аниқ йўналишлардаги ўзаро алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтиришга қаратилган бир қатор ҳужжатларни имзолайдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги