Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қозон шаҳрида бош консул тайинланди
2018-10-31 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги (Россия Федерацияси) Бош консули этиб Фариддин Насриев тайинланди. У бунга қадар ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ўз фаолиятини бошлаётган Бош консулхонанинг консуллик округига Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижний Новгород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмурт Республикаси, Уляновск вилояти, Чуваш Республикаси ҳудудлари киради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги