Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Туркманистон ишчи гуруҳларининг Нукус шаҳридаги учрашуви
2018-10-31 | Сиёсат
2018 йилнинг 24-30 октябрь кунлари Нукус шаҳрида (Қорақалпоғистон) Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасининг алоҳида участкаларида ўтказилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди ҳамда кейинги дала ишларини ўтказиш муддатлари келишилди.
Учрашув дўстлик ва ҳамфикрлилик руҳида ўтди.
Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги