Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Руминия сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

2018-10-31 | Сиёсат

2018 йилнинг 30 октябрь куни Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Руминия ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раунди бўлиб ўтди.

Руминия делегациясига Ташқи ишлар вазирлигининг давлат котиби (вазир ўринбосари) Данут Себастиан Некулаеску бошчилик қилди.

Суҳбат чоғида икки томон муносабатларидаги кенг қамровли масалалар ҳамда Руминиянинг 2019 йил 1 январдан эътиборан ЕИдаги раислигини инобатга олган ҳолда «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» шаклидаги ҳамкорликнинг истиқболли масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Руминия мулоқотини мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш, парламентлараро алоқаларга тизимли тус бериш, икки мамлакат ишбилармон доиралари, жумладан туристик компаниялари ўртасидаги тўғридан тўғри алоқаларни ўрнатиш ва рағбатлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашувда ҳамкорликнинг янги механизми – Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияни жорий этишдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди. Ушбу комиссия мажлисларини мунтазам ўтказиш мавжуд вазиятга тезда жавоб қайтариш ва масалаларни ҳал қилиш, товар айланмаси номенклатурасини кенгайтириш, Ўзбекистон ва Руминиянинг инвестицион фаоллигини қўллаб қувватлаш имконини беради.

Музокараларда Руминия Элчиси Ромео Станчу иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться