Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Ҳирот шаҳридаги конференцияда иштироки тўғрисида
2018-10-30 | Сиёсат
2018 йилнинг 26-27 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Ҳирот шаҳрида бўлиб ўтган «Афғонистон инқирози: сабаблар ва ечимлар» мавзусидаги 7-халқаро конференция ишида иштирок этди.
25 дан ортиқ давлатнинг расмий шахслари, сиёсатшунослари ва таҳлилчилари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакиллари Афғонистон Ислом Республикасидаги жорий ҳолатни, узоқ муддатли тинчликни таъминлаш учун минтақавий саъй-ҳаракатларни ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётини қайта тиклаш доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Форум қатнашчиларининг нутқларида 2018 йилнинг март ойида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларига, афғон муаммосини сиёсий бартараф этиш борасида дунё ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдаги унинг ролига, Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш Халқаро фондини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Президенти ташаббусига, мамлакатимизнинг афғон халқига иқтисодий кўмагининг амалий натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги