Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитойлик ишбилармонлар билан учрашув

2018-10-29 | Жамият

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Хитой Халқ Республикасининг Хубэй провинцияси тижорат бўйича департаменти директорининг ўринбосари Юань Яцзе раҳбарлигидаги ишбилармон доиралари билан учрашув бўлиб ўтди.

Хитой мамлакатимизнинг ишончли стратегик ҳамкорларидан саналади. Айниқса, Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатлар изчил равнақ топаётир. Бу ҳамкорлик нефть-газ, кимё, йўлсозлик, қурилиш, транспорт, тўқимачилик, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда изчил ривожланмоқда. Мамлакатларимиз ўртасида товар алмашинувга оид кўрсаткич йил сайин ортаётгани ҳамкорликнинг тобора мустаҳкамланаётганидан дарак беради. 
 
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги сармоявий, савдо-иқтисодий ҳамкорликни тобора кенгайтириш юзасидан фаол иш олиб бормоқда. 
 
Шуни таъкидлаш жоизки, Хитойнинг Хубэй вилояти аҳоли ғоят зич жойлашган ва шу билан бирга иқтисодиёти жадал ривожланган ҳудудлардан саналади. Бу ерда тоғ-кон, металлургия, машинасозлик, кимё, нефть-кимё, автомобилсозлик, қурилиш, фармацевтика, енгил саноат ва бошқа соҳалар жадал ривожланган.
 
"В2В", яъни "Бизнес – бизнес учун" форматида ўтказилган учрашувда Хитойнинг автомобиль шосселари, темир йўл линиялари, кўприклар, ишлаб чиқариш мажмуалари учун кўп қаватли биноларни барпо этишга ихтисослашган қурилиш соҳаси ишбилармонлари иштирок этди. Хитой корхоналарининг бу борадаги фаолияти қурилиш лойиҳалари бўйича пудрат ишларини олиб бориш, қурилиш, консалтинг, бунёдкорлик технологиялари бўйича ишланмалар яратиш, машина ва ускуналар лизинги, йўлсозик ва кўприксозлик кабиларни ўз ичига олади. Улар инфратузилмаси ғоят мураккаб бўлган объектлар бунёдкорлиги соҳасида кучли инновацион-технологик салоҳиятга эга. Бу қурилиш компаниялари Шанхайдаги Бутунжаҳон молия маркази, Цинхай – Тибет йўналишидаги 523 километрлик темир йўл линияси ва бошқа мураккаб инфратузилма объектларини бунёд этишда фаол қатнашган. 
 
Учрашувда хитойлик меҳмонлар Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва имкониятлари, тадбиркорликка кенг йўл очиш йўлидаги шиддатли ислоҳотлар билан атрофлича таништирилди. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам хитойлик ишбилармон доираларни юртимизнинг турли ҳудудларидаги инвестицион лойиҳаларга кенгроқ жалб этиш, қурилиш-монтаж ишлари ва инфратузилма объектларини барпо этишга ихтисослашган ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ишбилармонлик муносабатларини ўрнатишга шароитлар яратишдан иборатдир. 
 
Бизнес учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 
 

Н.Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться