Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи тўғрисида
2018-10-29 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 21-24 октябрь кунлари амалий ташриф билан Эрон Ислом Республикасида бўлди.
Ташриф чоғида делегация Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари, аввало “Хаф – Ҳирот” янги темир йўл тармоғи инфраструктураси ҳамда Чоҳбаҳор денгизи порти имкониятлари билан танишди.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва Эрон темир йўллари ташкилоти раҳбариятлари билан ҳам учрашув ва музокаралар ўтказилди.
Ташриф давомида афғон муаммоси ечимига кўмаклашиш, Афғонистонда тинчлик музокараларини бошлаш йўллари ҳамда ушбу мамлакатда инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги