Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Музейлар равнақи йўлида
2018-10-26 | Маданият
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Сурхондарё вилоят ҳокимининг ўринбосари Рўзимурат Чориев Термиз археология музейига ташриф буюриб, музей илмий ходимлари ва хизматчилари билан учрашув ўтказди. Учрашувдан асосий мақсад бугунги кунда музейда мавжуд бўлган муаммо ва камчиликларни бартараф этиб, янгича ёндашув билан музейда фаолият олиб борилиши ҳақида сўз юритилди. Музей ходимларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Бугунги кунда Термиз археология музейини ривожлантириш бўйича таклиф ва фикрларини ўрганиб келажакдаги режалар ҳақида фикр алмашилди. Термиз археология музейи фаолиятини янада ривожлантириб такомиллаштириш мақсадида қуйидаги йўналишдаги ишларни жадаллаштириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди.
Булар: Илмий соҳада “Термиз археология музейи қадимиётлари” деб номланган бир неча тилдаги рангли-безакли альбомни нашрга тайёрлаш.
Музей илмий тадқиқотлари тўпламини йўлга қўйиш. Музей илмий ходимлари ва хизматчиларини малакасини янада ошириш, чет-тили курсларига ўқитишни ташкил этиш, экспозицияларни янгилаш, кўчма кўргазмалар ташкил этиш, Термиз археология музейида кўрсатилаётган хизматни халқаро даражага кўтариш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги