Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон - БМТ: ислоҳотларнинг янги даври

2018-10-25 | Жамият

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги тадбири Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 73 йиллигига бағишланди. Унда сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, журналистлар иштирок этди.

“Ўзбекистон – БМТ: ислоҳотларнинг янги давридаги устувор вазифалар“ мавзусида ўтказилган тадбирда инсоният олдида турган долзарб муаммолар, уларга ечим топишдаги Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги, минтақа халқлари манфаатидан келиб чиқиб амалга оширилаётган дастур ва лойиҳалар ижроси ҳақида сўз юритилди. 
 
БМТнинг мамлакатимиздаги доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Х.Фрейзер, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари С.Грауманн, Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Марказий Осиёдаги минтақавий вакили А.Миттал, Аҳолишунослик жамғармасининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари М.Ябута ва бошқалар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жаҳонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, турли миллат ва элатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Ўзбекистон дунё ҳамжамияти томонидан умуминсоният манфаатларини кўзлаб билдирилган таклиф ва ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётганини қайд этди. 
 
Ўзбекистон ташаббуси билан дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда БМТ фаолиятига дахлдор муҳим ҳужжатлар қабул қилинган. Бугунги кунда мамлакатимиз барқарор ривожланишни таъминлаш борасида ушбу тузилма билан яқин ҳамкорлик қилмоқда. 
 
Сессия йиғилишида БМТнинг Ўзбекистондаги тузилмалари томонидан гендер тенглик, соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлиги, таълим, қонун устуворлигини таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Минтақавий ҳамкорлик, ижтимоий ҳимоя ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, иқлим, атроф-муҳит ўзгаришига қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар таҳлил қилинди. 
 
Дунёда иқтисодий ривожланиш жараёни аҳолининг заиф қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш билан биргаликда кечиши керак. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар томонидан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган умумий нуқтаи назар – Барқарор ривожланиш мақсадларида айни шу жиҳатларга эътибор қаратилади. 
 
Қайд этилганидек, Ўзбекистон ушбу ташаббуснинг фаол иштирокчиси сифатида уни рўёбга чиқаришдаги саъй-ҳаракатларда ўрнак бўлмоқда. Хусусан, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинган. 
 
Тадбирда “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш“ резолюциясининг ҳаётга жорий этилиши ҳақида маълумот берилди. Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш, Марказий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, таълим, фан ва соғлиқни сақлаш тизимларидаги истиқболли ҳамкорлик каби масалалар юзасидан савол-жавоблар бўлди. 
 
 
У.Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться