Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш – асосий вазифа

2014-10-16 | Жамият

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан қабул қилинган «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида пойтахтимизнинг Олмазор туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида туманда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ҳимоялаш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, бандликни таъминлаш, хотин-қизлар ва коллеж битирувчиларини тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳудудни ободонлаштириш юзасидан кўплаб лойиҳалар бажарилди.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий-профилактика ёрдамини кенгайтириш ва тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга оид лойиҳалар самарасида саккизта оилавий поликлиника эКГ ва бошқа замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. 1-шаҳар силга қарши кураш диспансери реконструксия қилинмоқда. Иккита туғруқ мажмуаси, 3-болалар юқумли касалликлар шифохонаси, 5-болалар стоматология поликлиникаси замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланмоқда.

Аҳолини бирламчи тиббий-профилактика кўригига жалб этиш, касаллик аниқланганларни соғломлаштириш ишлари режа асосида йўлга қўйилган. Туман ҳудудий дастурида мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчилари, мактаб, коллеж ва лицейлар ўқувчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикка жалб этиш вазифаси белгиланган бўлиб, ўтган вақт мобайнида 38 мингдан кўпроқ бола тиббий кўрикка жалб этилди. Бу ишларни узвий давом эттириш мақсадида «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!» шиори остидаги лойиҳа ҳам юқори савияда ташкил этилди. Бу жараёнда алоҳида, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож икки мингга яқин аҳоли қамраб олинди ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.

– Соғлом фарзандни дунёга келтиришда оилаларда тиббий маданиятни юксалтиришнинг аҳамияти беқиёс, – дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Муқаддам Расулова. – Бугунги кунда ушбу вазифаларни бажариш, «Соғлом она – соғлом бола» мақсадли дастурида белгиланган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда кенг жамоатчиликнинг фаоллигини ошириш мақсадида тегишли давлат, жамоат ташкилотлари, тиббиёт муассасалари ҳамкорлигида оилавий поликлиникаларда саломатлик секторларининг фаолияти йўлга қўйилгани муҳим омил бўлаётир. Ҳафтанинг ҳар бир кунида аҳолининг муайян қатлами қамраб олиниб, уларга аниқ йўналтирилган тиббий-профилактика ёрдами ташкил этилмоқда.

Никоҳланувчи ёшларнинг тиббий кўрикдан тўлиқ ўтишини таъминлаш тиббий-ижтимоий лойиҳаларнинг муҳим йўналишини ташкил этади. Туман ФҲДЁ бўлими ҳузурида "Ёш оила қурувчилар мактаби" машғулотлари йўлга қўйилгани, коллеж, лицей ва маҳаллаларда бу йўналишда изчил тарғибот ишлари олиб борилаётгани ота-оналар, айниқса, ёшларнинг соғлом оила барпо этиш борасидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Вояга етмаган қизларни турмушга узатишнинг олдини олиш доимий эътиборда.

Бугунги кунда туманда 31 мактаб, 16 касб-ҳунар коллежи фаолият юритмоқда. Ушбу масканларда ёшларга жаҳон андозалари даражасида таълим бериш учун зарур шарт-шароитлар яратилган. 2014-йилги инвестиция дастури доирасида иккита умумтаълим мактабида таъмирлаш ишлари олиб борилаётир.

Мактаб битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш, коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлашда "оила – маҳалла – мактаб" консепсияси асосида амалга оширилаётган ишлар ўз самараларини бераётир. Бунинг натижасида туманда ўн икки йиллик мажбурий таълимга қамраб олиш ишлари тўлақонли бажарилмоқда ва бу борада қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилмаётир.

"Соғлом бола йили" Давлат дастурида соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда маҳалланинг ўрни ва ролини юксалтириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Тумандаги мавжуд 58 маҳаллада бу борадаги вазифаларни тўла бажариш мақсадида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга белгиланган ишлар ўз вақтида амалга оширилмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги "Ота-оналар университетлари", барча йўналишлар бўйича жамоатчилик комиссиялари аҳоли фаровонлиги ва ёшлар камолотига йўналтирилган лойиҳаларни ҳаётга изчил татбиқ этаётир. Аҳолининг ислоҳотлардан баҳрамандлик даражасини ошириш, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оммавий спортни ривожлантириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш шулар жумласидандир. Жорий йилнинг ўтган даврида тумандаги маҳаллаларда 20 спорт зали, 15 болалар ўйин майдончаси, ўнга яқин спорт мажмуаси барпо этилди. Янги маҳалла гузарларини қуриш, мавжудларини реконструксия қилиш билан боғлиқ лойиҳалар амалга оширилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳомийлар кўмагида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга қарийб юз миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Туманда бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳудудий дастур доирасида маҳаллаларда юзга яқин кичик корхона ташкил этилди. Аҳолига турли йўналишларда маиший хизмат кўрсатишга ихтисослашган ушбу корхоналарда уч юзга яқин янги иш ўрни яратилиб, уларга асосан хотин-қизлар ва ёшлар жойлаштирилди.

Маҳаллаларда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга оид ишлар салмоғи тобора ортмоқда. Туманда хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тижорат банкларидан 17 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағи ажратилди. Бу ишларни янада кенгайтириш, бандлик дастурини тўла рўёбга чиқариш учун маҳаллаларда бўш иш ўринлари ярмаркалари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлими ташаббуси билан ёшлар ўртасида "Менинг бизнес ғоям", "Мутахассислик – сенинг келажагинг", "Енг фаол ёш ҳунарманд", "Енг фаол ёш тадбиркор"
сингари танловлар ташкил этилмоқда.

"Камолот" ЁИҲ туман бўлимида ташкил этилган Ёшлар ижтимоий хизматлари маркази йигит-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Марказда ўқувчиларга етти йўналиш бўйича ҳунар ўргатилмоқда. Жорий йилнинг олти ойида минг нафардан ортиқ йигит-қиз ушбу тўгаракларга жалб этилиб, устоз-шогирд анъанаси асосида тикувчилик, тўқувчилик, пазандалик, қандолатчилик ва бошқа ҳунарларни ўрганди.

Бундай эзгу ишлар ёшларнинг салоҳияти ва истеъдодини рўёбга чиқариш, уларни иш билан таъминлаш, оилавий бизнес, тадбиркорлик борасидаги ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилаётир.

Манба: ЎзА

Поделиться