Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БМТ наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг «Treatnet II» лойиҳаси доирасида ўтказилаётган минтақавий тренинг тўғрисида
2018-10-24 | Жамият
Жорий йилнинг 22-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида БМТ Наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг «Treatnet II: Гиёхвандлик ва унинг инсонга бўлган асоратларини даволаш» - GLO71 лойиҳаси доирасида маҳаллий мутахассислар учун гиёҳвандликни даволашнинг сифатли инструментларини қўллаш бўйича минтақавий семинар бўлиб ўтмоқда.
Тренинг давомида мутахассислар психофаол моддаларни ишлатиш оқибатида юзага келадиган касалликларни даволаш бўйича халқаро сифат стандартларини ва уларни баҳолаш воситаларини мослаштиришни кўриб чиқадилар. Тадбир натижасига кўра, республиканинг соғлиқни сақлаш тизимига киритилиши мумкин бўлган хизматлар сифатини назорат қилиш механизмини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Маълумот учун: GLO71 лойиҳаси Ўзбекистонда гиёҳвандлик билан боғлиқ касалликларни даволаш тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини камайтиришга қаратилган бўлиб, БМТ Наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси томонидан 2009 йилдан бери амалга оширилмоқда.