Зўравонлик қурбонига айланган аёлларни реабилитация қилиш Маркази (шелтер) иш бошлади
"Навоий шаҳрида Хотин-қизлар қўмитаси қошида Аёллар ижтимоий кўмаклашув маслаҳат Маркази иш бошлади", деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.
Оилавий муаммолар ва маиший зўравонликка дуч келаётган аёлларни ўз жонига қасд қилишининг олдини олиш мақсадида марказ фаолияти тиббий психологик, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.
Марказда мутахассис, психолог, юрист, шифокор, оналар ва болалар хоналари фаолият юритиб, у ерга мурожаат қилган аёлларга малакали мутахассислар томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилади.
Манба: ЎзА